UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  0 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   4 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  10 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  17 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  7 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  3 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3

"Насаф" бугундан йиғинга киришди, клуб Норчаев ва Абдихолиқовга қизиқмоқда Янгиликлар

"Насаф" бугундан йиғинга киришди, клуб Норчаев ва Абдихолиқовга қизиқмоқда

Суперлига клублари секин аста бўлажак мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлашмоқда.

Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ва Суперлига вице-чемпиони "Насаф" жамоаси бугундан йиғинга киришди. "Аждарлар" Рўзиқул Бердиев бошчилигида Қарши шаҳридаги клуб базасида бугундан машғулотларни бошлашади. Ушбу йиғин Қаршида 28 декабрга қадар давом этади. Шундан сўнг футболчиларга қисқа таътил берилади.

"Насаф" 2 ёки 3 январь санасидан иккинчи йиғинни бошлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда "Championat.asia" сайтига жамоа бош мураббийи Р.Бердиев маълум қилди. Жамоанинг январь ойидаги йиғини Қарши шаҳрида бошланиб Туркияда давом эттирилади. Анталия йиғини январнинг охирига қадар давом этади. Албатта, у ерда қатор ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади.


- "Насаф" яқиндагина жамоани тарк этган Умар Эшмуродов ўрнига бир қатор маҳаллий ва легионер марказий ҳимоячилар номзодини кўриб чиқмоқда;

- "Аждарлар"ни тарк этган Лима Круз ва Андрес Чавеслар ўрнига ҳам маҳаллий ва легионер ўйинчилар кўриб чиқилмоқда. Шахсан бош мураббийнинг тасдиқлашича, "Насаф" ўз тарбияланувчилари Бобир Абдихолиқов ҳамда Ҳусайн Норчаевни ҳам ортга қайтармоқчи. Уларга қизиқиш бор ва ҳозир музоралар олиб борилмоқда;

- Марко Станоевичнинг шартномаси ўз ниҳоясига етган, клуб ҳозирда ярим ҳимоячи билан келишувни узайтириш ёки узайтирмаслик масаласини кўриб чиқади;

Яна бир ярим ҳимоячи Жаба Жигаурининг шартномаси яна бир йил давом этади. Лекин, томонлар ўзаро икки томонлама шартларни келишиб олишлари керак бўлади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика