"Насаф" билан шартномаси тугаган Марко Станоевичнинг кейинги тақдири маълум бўлди
05 янв 2024 12:33
Янгиликлар
"Насаф" билан шартномаси тугаган Марко Станоевичнинг кейинги тақдири маълум бўлди
Сербиялик ярим ҳимоячининг шартномаси декабрь ойи сўнггида ниҳоясига етган эди.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Насаф" клуби Марко Станоевич билан шартномани узайтиришга қарор қилди ва футболчи 2024 йилда ҳам Қаршида ўйнайди.
Станоевич эртага Қарши шаҳрига етиб бориши кутилмоқда.
Маълумот учун, сербиялик ярим ҳимоячи "Насаф" таркибида 2020 йил бошидан буён ўйнаб келмоқда. Ҳозирга қадар барча мусобақаларда 125та ўйинда 22та гол урган ва 20та голли узатмани амалга оширган. Футболчи "Насаф" билан бирга 3 марта Ўзбекистон кубогини ва 1 марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар