"Насаф-2003" Бахтиёр Давлатов хотира турнирида муваффақиятли иштирок этмоқда

Narzulla Saydullayev
28 апр 2017, 08:14
Янгиер шаҳрида собиқ иқтидорли футболчи, марҳум Бахтиёр Давлатов хотира турнири бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда “Насаф” футбол мактабининг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар и ҳам иштирок этишмоқда.

Жасур Ибрагимов ва Умар Раҳматуллаев мураббийлигидаги “Насаф-2003” жамоаси мусобақанинг “А” гуруҳида олган ҳолда баҳсларга киришди.

Ёш “насаф”чилар  уч  учрашувда ҳам рақибларини йирик ҳисобларда таслим этишди. Жасур Ибрагимов  ва Умар Раҳматуллаев шогирдлари бугун Янгиер марказий ўйингоҳида соат 10:30 да Гулистон футбол интернати жамоасига қарши сўнгги тур учрашувида майдонга чиқишади.

Жамоа ярим ҳимоячиси Шаҳзод Аъзамов рақиблар дарвозасига 7та тўп киритиб турнир тўпурарлигида карвонбошлик қилмоқда.

“А” гуруҳида 3-турдан кейинги ҳолатга кўра, 9 очко жамғарган ҳолда “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчилари пешқадам бўлиб турибди.

“Насаф-2003” – Чимкент (Қозоқистон) 8-1
“Насаф-2003” – Наманган  Футбол интернати (Наманган) 6-3
“Насаф-2003” –“Шўртан-2003”  (Ғузор) 5-0

Фаҳриддин Чориев   


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia