UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  41 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади” Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”

Бугун Ўзбекистон Кубоги финалида кутилмаган тарзда ҳал қилувчи босқичга етиб келган “Бухоро” жамоаси мамлакатнинг энг кучли клубларидан бири — “Пахтакор”га қарши майдонга тушади.

Таниқли мураббий Бахтиёр Ашурматов финал олдидан ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди:

“Кубок мусобақаларида ҳар доим кутилмаган натижалар бўлади. “Бухоро” ҳам меҳнат ва омад туфайли финалгача етиб келди. Улар бугун ҳам охиригача курашишади, бунга шубҳам йўқ. Аммо менинг фикримча, "Пахтакор" фаворит ва бугун Кубок соҳиби бўлади деб ўйлайман.”

Шу билан бирга, мураббий “Бухоро” жамоаси устози ҳақида ҳам ижобий фикр билдирди:

“Бош мураббий Хомяковни меҳнаткаш ва изланувчан мутахассис деб биламан. У жамоасини ҳар томонлама яхши тайёрлай олган. Бироқ ‘Пахтакор’нинг таркиби кучлироқ ва айнан шу жиҳат ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин.”

Сўнг Ашурматов мухлисларга мурожаат қилиб, финалдан қизиқарли ва мазмунли ўйин кутаётганини таъкидлади:

“Энг муҳими, бугун мухлислар учун манзур бўладиган, жозибали футбол кўрсатилади деган умиддаман. Иккала жамоага ҳам омад тилайман”.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
29 окт 12:39:33
Turdiali Qo'shaqov
Сизларга таклиф - Бахтиёр Ашурматовни бу жуда эски расмлари. Хозирги замонда хозирги расмлардан фойдаланиш керак. Адашмасам бу Турондаги расмлари
   
29 окт 16:42:11
BXZ BXZ
uzb фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бухоро ютиб қуйса Бахтиёр ва бошқа пахтакор ютади дивотганлар ким деган одам булади? Мумкин уйин бошида бухоро 1 голни уриб химояга ётиб майдонни балнецага айлантириб булсаям кубокни олиб кетишиям мумкинку,бу футбол,футболда хамма нарса булади,қолверса хозирги пахтакор ута вахший ютиб булмайдиган каманда эмас,рақиб сал тезлашса пахтакорчиларни уйини издан чиқиб потирлаб қолишини уйинларда куп кузатилябди,айниқса пахтакори химоя чизиғи вакиллари рақиб жонланса куп хато қилишябди,чемпионат уйини булганида пахтакор ютади десак булар эди,бу финал,финалда ким ютишини 50ка 50 десак туғриро булади,бухоро гарчанд аутсадер булсада бугин жонини бериб охирги жангга керган аскардек қутириб уйнашини хам хисобга олиб фекир билдириш керак
Узурку сиз у́зингиз тепада ёзилган интерьвюни у́кидингизми Ашурматов 50\50 деганку факат футболчиларни сифати даражаси Пахтакорда кучлирок шу холат хал килиши мумкин деб су́рок остида колдирганку . Бу финал ва бир у́йин хаммаси майдонда хал бу́лади хеч ким олдиндан ким ютишини айтолмайди . Бир пайтлар Пахтакорни Окмка хам финалда ютган эди у́тган йили Андижон хам Навбахорни финалда ютиб ку́йган эди шунинг учун бу у́йин хам хамма катори ман хам 50/50 деган фикрдаман .
-1   
29 окт 14:09:49
uzb
Бухоро ютиб қуйса Бахтиёр ва бошқа пахтакор ютади дивотганлар ким деган одам булади? Мумкин уйин бошида бухоро 1 голни уриб химояга ётиб майдонни балнецага айлантириб булсаям кубокни олиб кетишиям мумкинку,бу футбол,футболда хамма нарса булади,қолверса хозирги пахтакор ута вахший ютиб булмайдиган каманда эмас,рақиб сал тезлашса пахтакорчиларни уйини издан чиқиб потирлаб қолишини уйинларда куп кузатилябди,айниқса пахтакори химоя чизиғи вакиллари рақиб жонланса куп хато қилишябди,чемпионат уйини булганида пахтакор ютади десак булар эди,бу финал,финалда ким ютишини 50ка 50 десак туғриро булади,бухоро гарчанд аутсадер булсада бугин жонини бериб охирги жангга керган аскардек қутириб уйнашини хам хисобга олиб фекир билдириш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика