UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Жалолиддин Машарипов: "Стадион тўлмаганига ўзимиз айбдормиз"  1 11:50Расман: Жозе Моуринью АПЛда иш бошлади  24 11:50Эшитдик-да! Суперлиганинг сўнгги тур ўйинлари бир кунда бўлмайди  11 11:40"Манчестер Юнайтед" "Реал" хавбеки билан шартнома имзоламоқчи  2 11:19Жами трансферларига энг кўп пул сарфланган футболчилар (11-20 ўринлар)  5 11:00Швейцарияда ўйнайдиган фаластинлик футболчи: "Ўзбекистон ажойиб жамоа"  6 10:54Сан-Марино терма жамоаси бош мураббийи: "Бельгия ва Россия умуман бошқа сайёрадан келган жамоалар"  4 10:25Жами трансферларига энг кўп пул сарфланган футболчилар (21-30 ўринлар)  8 10:00Олег Зотеев: "Фаластин билан баҳсда олдинги хатоларни такрорламадик"  20 10:00"Бавария"нинг янги мураббийи - Флик. Ким у?  5 09:56Евро-2020. Саралаш босқичининг энг яхши тўпурари маълум   5 09:42Евро-2020 саралашининг энг яхши ассистенти маълум бўлди   3 09:36Саудия Арабистонининг иккинчи таркиби Парагвай билан дуранг ўйнади  28 09:29“Тоттенхэм”ни ким бошқариши маълум бўлди   11 09:15Кевин де Брюйне 4 йил ичида илк бор бундай натижага эришди   3

"Наполи"даги тартибсизлик: футболчилар қўзғалони, президентга қарши кураш ва Анчелоттига таҳдид Янгиликлар

"Наполи"даги тартибсизлик: футболчилар қўзғалони, президентга қарши кураш ва Анчелоттига таҳдид

Ўйинчилар клуб раҳбариятига қарши чиқди, энди ҳамма жаримага тортилади-ми...?!

Ўзи нима бўлган эди?

Сешанба оқшомида ҳамма Дортмунд ва Лондондаги камбэклардан завқланиб ўтирган бир пайтда, Неаполда "бомба портлади". Айнан ҳозир у ерда ўйинчилар, мураббийлик штаби ва раҳбарият ўртасида ҳақиқий жанг кетмоқда.

Душанба куни бу жанжал аланга ола бошлаганди. "Наполи" сўнгги 10 йил ичида А Серияда энг ёмон старт қилди: 11 турда жамоа атиги 18 очко тўплади ва айни дамда турнир жадвалининг еттинчи поғонасида бормоқда. "Рома"га қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг барчага бирдек "севимли" бўлган Аурелио Де Лаурентис (клуб хўжайини) бутун жамоани Кастель-Вольтурнодаги клуб базасида якшанбагача олиб қолишга қарор қилди: "Анчелотти – ажойиб мураббий, жентльмен ва ундан бундан ортиғини сўрашга менда арзирли сабаб ҳам йўқ. Бу иш нафақат "Ливерпуль" ва "Зальцбург"га қарши ўйинда, балки барча баҳсларда доимий равишда мотивация топа олишлари зарур. Шунинг учун ҳам, футболчиларни бирлаштириш шарт.

"Ёзги тайёргарлик вақтида барча бирдек машғулотларга қатнашмади — биз жамоавий тарзда ишлай олмадик. Йиғинлар аслида жамоани бирлаштириш учун ўтказилади. Бу жазо эмас, балки конструктив қарордир. Лекин агар натижалар ўзгармаса, у ҳолда уларга жазо қўллашимизга тўғри келади — Рождествога қадар базада йиғин ўтказамиз", – дейди ҳазил аралаш гапириб президент.

Қизиғи шундаки, Де Лаурентис бу борада мураббий билан маслаҳатлашмаган — "Зальцбург" билан учрашувдан олдин Карло Анчелотти иштирокида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманидан ярим соат олдин клуб радио бўлимида президент ўз қарорини эълон қилган. Карло эса бундай бурилишни кутмаганди: "Мен йиғин ўтказилишига рози эмасман, бироқ қарорларни клуб қабул қилади". Мураббий ва президент ўртасида кичик низо борлиги аниқ. Клуб қарор қабул қилади – бу тўғри, бироқ ўйинчилар бир нарсани аниқ эшитишди: мураббийга ҳам йиғинлар ёқмайди ва у буни очиқчасига айтди.

Албатта, футболчиларни базада "қамаб" олиб ўтириш – замонавий футболдаги вахший усуллардан биридир. Ғалаба қозониш учун кўпроқ суҳбатлашиш, яқин бўлиш шарт эмас. Макс Аллегри бир пайтлар "Юве"нинг кийиниш хонасини қуйидагича таърифлаганди: "Бизда ҳеч ким бир-бири билан гаплашмайди — ҳамма наушник тақиб ўтиради".

Аммо бошқа томондан, Анчелоттининг Неаполдаги ишига оид шартларидан бири — клуб хўжайини жамоа ишларига аралашмаслиги. "Наполи" кузги ўйинларни жуда ёмон ўтказди: клуб ноябрь бошида чемпион бўлиш орзуси билан хайрлашди, шунинг учун Аурелио маъмурий методларни қўллай бошлади. Клуб бундай акцияларни олиш ҳуқуқига эга. Бу гуруҳ учун худди сигналдек гап. Аммо бундай шиддатли тўқнашув бошланади деб ким ҳам ўйлабди дейсиз...?!


Қўзғалон

Сешанба куни бўлиб ўтган "Ред Булл"га қарши баҳсда "Наполи" дарвоза томон 29 марта зарба йўллади (биринчи таймда 18та – ЕЧЛда Италия клублари орасида рекорд натижа). Бироқ Кулибалининг арзимаган хатоси туфайли пенальтидан гол ўтказиб юборишди ва ғалаба қозона олмади (1:1). Неаполликларнинг ғалабасиз серияси 4 ўйинга етди. Карло Анчелотти ўйиндан кейинги мажбурий матбуот анжуманида иштирок этмади. Мураббий бунинг ўрнига ходимлар билан автобусга ўтирди ва Кастель-Вольтурнодаги базага йўл олди. Энди клуб бу учун яхшигина жарима тўлайди. Ўйинчилар ҳам журналистларнинг саволларига жавоб беришмади. Бу ҳам етмаганидек, раҳбарият сўзини писанд қилишмади – базага бориш ўрнига ҳамма уй-уйига тарқалди. Бир суткадан кейин барчаси ўз ўрнига қайта бошлади.

Ўйинчилар йиғин билан боғлиқ масалада босс билан гаплашиб олиш учун уни кийиниш хонасида кутиб турган эдилар. Аммо Аурелио Де Лаурентис ҳаммадан олдин стадиондан кетиб қолди. Бироқ президентнинг ўғли Эдоардо Де Лаурентис кийиниш хонасига борди, аммо бундан олдин жароҳат олган Алланни коридорда кўриб қолди. Бразилиялик футболчи Аурелионинг қароридан норози эканидан шикоят қилди.

Кейин эса кийиниш хонасида бошқалар ҳам Алланнинг позициясини қўллаб-қувватлашни бошлади ва натижада жанжал келиб чиқди. Мертенс ва Кальехон аввалига агрессив кайфиятда эди. Клуб етакчилари раҳбарият ҳақидаги барча фикрларини тўкиб сочдилар ва қуйидаги гап билан суҳбатга нуқта қўйдилар: "Отангга айтиб қўй, биз базага эмас уйга кетамиз!".

Миш-мишларга кўра, қўзғалонни ўйинчиларнинг фақат бир қисми қўллаб-қувватлаган, қолганлари эса автобусга чиққан. Италия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, улар янги ўйинчилар ва шу жумладан, Фабиан Руис, Кулибали ҳамда Алекс Мерет экан. Калиду эса олдиндан инстаграм орқали узр сўраган, Фабиан Руис эса эртасига ижтиомий тармоқдаги саҳифасига шу йўсиндаги кечиримини жойлаган. Жамоанинг фақат бир қисми жанжал кўтарган, аммо охирида ҳамма бирга кетган – эътиборлиси, Лоренцо Инсинье ҳам улар сафига қўшилгани аниқ. Мухлислари бу иш учун жамоа сардорини инстаграмда ҳақоратли сўзларга "кўмиб ташлашди". Ёдингизда бўлса, баҳорда Лоренцо билан можаро бўлган ва у клубдан кетишига ҳам сал қолганди.

Энди эса Анчелотти масаласига қайтамиз. Кийиниш хонасидаги жанжалларни эшитавериб чараган Карло автобусга чиқди, ходимлар йиғилишини кутди ва база томон йўл олди. Сабаби ўша пайт матбуот анжумани ҳақида ўйлашнинг мавриди эмасди. Аурелио Де Лаурентисга бўлган воқеани ўғли етказди. Анчелотти кутилмаганда матбуот анжуманини бекор қилганига ҳам, футболчилар билан боғлиқ вазиятга ҳам клуб изоҳ бермади. Бутун Италия нима бўлаётганини тушуна олмасди.


Энди ўйинчиларни жазолашади

Чоршанба куни эрталаб Аурелио адвокатларни "Везувий" меҳмонхонасига тўплади ва улар билан вазият, жарима ва бошқа масалалар юзасидан суҳбатлашди. "Sky Sports" хабарларига кўра, ўша куни Анчелотти истеъфога чиқарилиши ҳақида ҳам батафсил гаплашишган эмиш.

Кастель-Вольтурнода соат 11:00да бошланадиган машғуотга жамоа аъзолари етиб келди: машқлар, обед ва яна уйга қайтишди. Фақатгина мураббийлик штаби ва Де Лаурентис билан телефон орқали деярли бир соат суҳбатлашган Карло базада қолган эди. Узоқ музокаралардан сўнг ва ниҳоят пресс-релиз чиқди: "Ўйинчиларнинг хатти-ҳаракати билан боғлиқ ҳолда клуб ўзининг иқтисодий, мулкий, имидж ва интизомий манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларини ишга солади. Шунингдек, клуб жамоавий йиғилишни ўтказиш масъулиятини бош мураббий Карло Aнчелотти зиммасига юкламоқчи".

Бу нима дегани? Раҳбарият юзага келган вазият — ўйинчилар ғалаёни эканини расман тасдиқлади.

Клуб барчага ойлик маошининг 5 фоизидан жарима солишга тўла ҳуқуққа эга эканига неаполлик адвокат Эдуардо Кьяккьонинг ишончи комил экан. Де Лаурентис ва унинг адвокатлари фикрича — клуб имиджи ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган яна бир нарса бор: "Клубларнинг келишув аспектлари мавжуд. Футболчи худди ходим сифатида уларга риоя қилиши лозим. Агар клуб базада йиғин ташкил қилса, у ҳолда жамоа уларга бўйсуниши керак. Агар ўйинчилар бундан бош тортса, келишув шартларини бузган ҳисобланади. Натижада раҳбарият футболчилар маошидан 5% ини жарима сифатида олиб қўйишга ҳаққи бор".

Пресс-релизнинг иккинчи қисмидан шу маълум бўладики, йиғиннинг биринчи кунидан "Наполи" Aнчелотти зиммасига масъулият юклаган. Яъни, айнан Карло футболчиларни Кастель-Вольтурнода олиб ўтириш ёки буни умуман бекор қилишга ҳаққи бор. Журналистларнинг ишончи комил: президент мураббийни истеъфога чиқармоқчи эмас. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳозирча шундай. Клуб хўжайини Карлодан шунчаки қаттиққўлликни талаб қилмоқда. Вазият жуда оғир эканини ўзингиз ҳам тушуниб улгургандирсиз. Шу сабабли ҳам, раҳбарият вазиятни ўнглашни Анчелоттига буткул ишониб топширди.

Гап-сўзларга қараганда, жамоа "Женоа" билан ўйиндан олдин яна базада қолар экан. Қолаверса, Де Лаурентис Неаполдаги вазиятларни кузатиб туриш учун Лос-Анджелесга бўладиган сафарини зудлик билан бекор қилибди. Шунга қарамай, агар Карло шогирдлари "Женоа"га қарши курашда мағлуб бўлсалар, биз жамоа рулида янги мураббийни кўришимиз мумкин. Лаурентис охирги марта 2009 йилги мавсум ўртасида Роберто Донадонини истеъфога чиқарган эди. Вазият ўта оғир. Қизиғи шундаки, пайшанба куни "Сан-Паоло"да мухлислар учун очиқ машғулот режалаштирилганди. Бу хўжайин абонементлари учун махсус акция Энди ва шу сабабли клуб тадбирни бекор қилолмади. Яна бир гап, тадбирга оммавий ахборот воситалари кириши ман этилганди.


Анчелотти айбдорми?!

Карло эндигина Неаполга келганида, у шундай деган эди: Сарри ихтиёрида ўйнаган барча ўйинчилар менга ёқади, шу сабабли ҳавотирга ўрин йўқ: четлатишлар бўлмайди. 2018 йил ёзда етакчилардан фақат Жоржиньо ва Рейна жамоадан кетди. Биринчи йил "тозалаш" ва танишишга сарфланиши керак эди. "Наполи" чемпионатда ҳеч бир қийинчиликсиз иккинчи ўринни эгаллади. Аммо голлар-ўтказиб юборилган тўплар сони бўйича Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида "Ливерпуль" ортида қолиб кетди ҳамда Европа Лигаси 1/4 финалигача чиқишга муваффақ бўлди.

Шу ёзда клуб янги ўйинчилар сотиб олиб, "ортиқча"лардан қутилиши керак эди. Натижада жамоага Манолас ва Лосано келди (клуб тарихидаги энг қиммат ўйинчилар топ-3 лигидан ўрин олишди), ёш иқтидор соҳиби Элиф Эльмаз, чемпионат кашфиёти Жованни Ди Лоренцо ва тажрибали Фернандо Льоренте. "Қора рўйхат"га эса Кирикеш, Рог, Диавар ва Унас тушди ва жамоадан кетишди. Йўқотишлар орасида ўтган мавсум ярмини жароҳат билан ўтказган ва натижада юртига қайтишни истаган кекса Рауль Альбиоль ҳам бор эди.

Мавсум бошланишидан аввал барча мутахассислар шундай фикрда эди – "Наполи" кучли бўлиши аниқ. Де Лаурентис трансферларга 135 млн евро сарфлади ва илк бор маош бюджетини юз млн евродан оширди (ўтган мавсум 94 млн, ҳозир эса 105). "Интер" ва "Ювентус" бир вақтнинг ўзида мураббийини ўзгартирди. Шу сабабли, неаполликлар чемпионлик учун курашга жиддий киришишларига кўпчилик умид қилган эди. Аммо, лекин, бироқ... Анчелотти Хамес Родригесни олишни орзу қиларди ва бутун тайёргарлик вақтида колумбияликни 4-2-3-1 схемаси бўйича ўйнатганди. Ўртоқлик ўйинларида Хамеснинг ишини Симоне Верди бажарарди. Хамесни сотиб олишнинг иложи бўлмади, Вердини "Торино"га юборишди. "Наполи" эса яна ўтган йилги 4-4-2 схемасига қайтди.

Яна бир омил: Кулибали ва Аллан ўз термаси билан финалгача чиққан Африка ва Америка Кубоклари. Шу сабаб бутун ёзги тайёргарлик жараёнини ўтказиб юборгандилар. Ирвинг Лосано ва Фернандо Льоренте йиғин якунланишидан бироз олдин етиб келганди. Натижада Анчелотти ҳаммани бир пайтда йиға олмади ва сўнгги 10 йил ичида биз энг мувозанатсиз, бирлаша олмаган "Наполи"ни кўрдик.

Энди яна бир нарсага аҳамият беринг: Карло Анчелотти мавсум бошланишидан аввал бажарилган ишдан қониққани, янги ўйинчилар ўн баллик системадан 10 балл олишига ишончи комил экани, энди иккинчи поғона уларни қониқтирмаслиги ҳамда биринчи ўрин учун лойиқ эканликларини айтганди. Ёдингизда бўлса, ҳаттоки Марадона Неаполда ўйнаган кезларида ҳам бундай гап бўлмаган. Дарҳақиқат, Маццарри ҳам, Бенитес ҳам, ҳатто Сарри ҳам скудетто учун курашган. Аммо ҳеч бири буни очиқчасига ошкор қилмаган!


Куз фаслидаги "Наполи" – шунчаки даҳшат!

Барча кулфат ва омадсизликларга (неаполликлар штангага теккан зарбалар сони бўйича Европада етакчидирлар: 15 ўйинда - 14 зарба) яна бир нарса сабаб бўлди. Анчелоттига қарши бўлганлар айнан шу ҳақда тинимсиз гапирмоқда: 4-3-3 схемаси бўйича ўйинчилар жамоага тўпланган бўлса-да, мураббий 4-4-2 тактикасини танламоқда ва ўзгаришни истамаяпти. Бундан ташқари, бугунги кунда Неаполда ўз позициясида ўйнамаётган бир талай футболчилар бор. Гулям таркибга киритилмади, Марио Руи эса жароҳат олди. Шу сабабли, мудофаа чизиғининг чап қанотида Жованни Ди Лоренцо ўйнаши керак. Аммо умрида бирор марта ҳам у чизиқда ҳаракатланиб кўрмаган. Бунисига нима дейсиз?! Яна бир жароҳатланган ўйинчи — Алланнинг ўрнини Зелиньски эгаллайди: ўзингизга маълум, у рақиблар ортидан жуда тез югура олмайди. Лосано, бутун фаолияти давомида 4-3-3 схемаси бўйича қанотда ўйнаган футболчи, Неаполда иккинчи форвард бўлди. Худди Карлетто 22 киборгдан иборат жамоа шакллантиришга ва истаган ўйинчисини истаган позициясида ўйнатишга чиранаётганга ўхшайди. Бу иш яхши натижа бермаслиги аниқ, қолаверса ўйнчиларга ҳам ёқмаяпти.

Ҳа айтганча, Давиде Анчелотти... Карлонинг ҳам ўғли ва ҳам ёрдамчиси бўлган Давиде ҳақида Мюнхенда ва Неаполда турли гап-сўзлар тарқаган. Миш-мишлардан энг машҳури: Карло атайин "Наполи"ни танлаган. Сабаби эса оддий: ўғилчаси мураббийлик соҳасида ўқиб олгунга қадар бироз дам олмоқчида...

Шунингдек, футболчиларда психология билан боғлиқ муаммолар ҳам борлигини таъкидлашмоқда. Биринчи зарба Туринда юз берганди. Ўшанда "Олтин тўп" учун етакчи давогар Калиду Кулибали 90+ дақиқада ўз дарвозасига гол уриб қўйганди. Кейин "Кальяри"га қарши баҳсда неаполликлар астойдил меҳмонлар дарвозасига зарба беришди, аммо барибир охирида қарши ҳужумни ўтказиб юбордилар. Охирги психологик зарба эса яқинда "Аталанта" билан учрашувда бўлиб ўтди.


Аммо кўпчилик нега ақлдан озган Де Лаурентисни айбламоқда?

Биринчидан, Аурелио ақлдан озмаган. Интернет сайтларида кинопродюсер ҳақида салбий материаллар кўп. Аммо аслида у бу қадар ёмон инсон эмас. Де Лаурентис клуб ишларига аралашишни ёқтирмайди. У кўпроқ Капридаги офиси ёки Штатдаги ишхонасида ўтиришни афзал кўради. Уни асосан бизнес қизиқтиради. Бироқ боссга нимадир ёқмаса ёки қандайдир муаммо бўлса, албатта, жим ўтирмайди. Шу сабабли ҳам, Лаурентис ҳар ҳафта клубга келишга мажбур бўляпти. Келинг тан олайлик: агар Де Лаурентис бўлмаганида, "Наполи" ҳам бўлмасди! "Наполи"нинг бугунги муваффақияти эмас, умуман клуб бўлмас эди демоқчимиз.

Бундан роппа-роса 20 йил аввал неаполликлар Б Серияда ўйнар, раҳбарият ўзи билан ўзи овора, клуб эса қарзга ботган эди. 15 йил аввал "Наполи" С Серия чемпионатида ўйнаб кетишига шубҳа бор эди. Етмаганига қарзлар туфайли йўқ бўлиб кетиши ҳам ҳеч гап эмасди. Аурелио ўзи бу ишга бел боғламагунга қадар, уларга харидор ёки ҳомий топилмади. Мана 10 йилдан буён клуб еврокубокларда ўйнамоқда. Сўнгги 5 йил ичида Италиянинг иккинчи энг кучли жамоаси бўлиб келди. Яна бир гап: Лаурентис миллиардер-ҳомий эмас: клуб ўз пулига яшаб, кун кечирмоқда.


Қуйидаги жадвалга эътибор беринг:

Биринчи колонкадаги рақамлар — таркиб нархи. Иккинчиси – таркибга қанча пул сарфлашгани. Учинчиси – нарх қанча ошгани.

"Наполи" – бу кўрсаткич бўйича Италияда етакчи, Европада эса 8-ўриндадир. Хўш, энди айтингчи, ким ақлдан озган?!


Ақл билан сарфланган харажатлар – "Наполи" хўжайини бизнесининг асоси. Айнинг шунинг учун ёзда Хамес билан шартнома имзолай олишмади (колумбияликнинг нархи 40 млн евро, Мадрид эса уни арзонроққа сотишни истамади). Аммо унданда фойдалироқ Ирвинг Лосано билан келишувга эришдилар. Чемпионлар Лигасида иштирок этиш – клуб бюджети учун фойдали. Ҳа, президент 7-ўйинда эканидан қаттиқ қайғурётганини тўғри тушунса бўлади. Буёқда эса терма жамоа билан боғлиқ базадаги муаммолар... Бироқ бошқа тарафдан, Аурелио кино оламининг ёрқин намоёндаси ва турган гапки, шоу ва шовқин унинг жон-у дили. Шу сабабли ҳам, у мураббий ва ўйинчиларнинг ўзига янгиликларни айтишдан кўра, радио орқали етказишни афзал кўрган.

Де Лаурентисга яна бир даъво – асосий таркибнинг 6 ўйинчиси бир пайтнинг ўзида (Кальехон, Мертенс, Зелиньски, Милик, Максимович ва Аллан) янги шартнома имзолаш/муҳокама қилиш босқичида туришибди. Бу атмосферага таъсир қилади. Бундан ташқари, музокаралар ҳамма учун муваффақиятли якун топмайди. Кальехон ва Мертенс, ҳозирги шароитга кўра, муддатни узайтирмоқчи — клуб эса улар кексайиб қолганини тушуниб турибди, шу сабаб бироз кам муддат қўшиб бериш нияти бор. Зелиньски ва Максимович — таҳминан декабрда янги келишувга эришмоқчи. Париж ҳақида орзу қилаётган Аллан ҳам янги маош олиш илтимоси билан чиқди. Катта эҳтимол билан Аллан ўтган йиллари қўшимча пул олиши мумкин эди, лекин бу масала ҳозирда сўроқ остида ётибди. Милик, агар гол уришда давом этса, ойлиги ошиши аниқ.

Де Лаурентис нима дейиши, шартнома бўйича музокаралар қандай якун топиши, клуб қандай йиғинлар ташкил қилишига қарамай – деярли барча ОАВ ҳамда собиқ ўйинчилар айнан президентни қўллаб-қувватламоқда. Вазият жуда оғир, аввал Италияда бунақаси бўлмаганди. Тўғри, футболчилар мураббийга қарши чиққан вақтлар кўп бўлган, бироқ оммавий тарзда клубга қарши чиқиш – очиғи бунақси илк бор содир бўлмоқда. Ҳа, хавфли ҳолат.

"Футболчилар бирдамликларини майдонда кўсатишса яхшироқ бўларди", "Президент жанжал бошланишига сабабчи бўлганларни топиб, уларни зудлик билан ҳайдаб юбориши керак", "Де Лаурентиснинг ўрнида бўлганимда, уларни ноябрь охирига қадар базада олиб ўтирардим" – бугунги кунда Неаполда шу йўсиндаги ритокалар янграмоқда. Ҳа майли, нима бўлган тақдирда ҳам, охири бахайр бўлсин!  


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+5   
08 ноя 20:08:29
Марфуша! Ғам-ғуссага не ҳожат.
Нози сиз мани фақат журналист сифатида қизиқтирасиз! Олдинги мақолангиздаги ёзган постим оқибатида Админжонлар мани жазолашди... Мақола эса зўр чиқибди.
+3   
08 ноя 20:51:47
Abdunazar
Shu Italiya deyganda, Kamesar Katane kinosi esga tushib ketadi.
+2   
08 ноя 22:16:37
INTER I LOVE YOU INTER
Жуда ажойиб макола биз Италия А серияси мухлислари номидан катта рахмат Нозимахон ишларизга омад
+2   
08 ноя 20:29:05
ŎTMISH FŎTBOLI
Шу "НОЗИМА" киз бола бусаям айрим админлар каби чукала-чукала сарлавхали мавзулар еритмейди. Мавзу яхши аммо Бир иккита рус сузлар аралашибди))) штанга ва хо казо
+2   
08 ноя 20:26:46
Iskandar Davronov
Xammasidan xam rasm zo'r chiqipti
+1   
08 ноя 22:56:39
tottenhamm
Нозимани ман севаман))
+1   
08 ноя 21:50:26
Hayotiy hikoyalar
Maqolani huddi qiziq kitobning bir bobi misoli maza qilib o'qidim.Napolida shuncha ishkallar bo'layotgan ekanu biz bexabar qolib ketibmiz.Nozimaxon maqola uchun rahmat.Internetingizni trafigi hech qachon tugab qolmasin.Netingiz pastayanni ishlab tursin))Rosti maqolalaringiz ham huddi o'zingizdek juda chiroyli.
+1   
08 ноя 20:32:06
Ayubkhon Mukhammadjonov
Qoyilmaqom tarjima! Man 5 kundayam qilomasam kere
+1   
08 ноя 20:15:41
☆Sadriddin☆
Anchelotti Milanga qaytishi kerak
   
10 ноя 11:53:30
Adolatli Fikrim
Anchelotti baribir kuchli murabbiy. Realni ketma-ket 3 g'alabasida ham juda katta xissa qo'shgan.
   
09 ноя 08:59:40
Elyor
Yaxwi terener anchilotta karlo ota
   
08 ноя 22:46:42
Hayotiy hikoyalar
inamjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi maqolalari juda xam kam toĝdan kelib boĝda yakunlaydi bazida oddiy muxlis undan tuzukroq maqola yozadi deb oylab qolaman
To'g'ri aytasiz.Muhlislarga o'quvchilarga "конкрет" gaplar qiziqlarli.Aylantirib mujmallashtirib yoziladigan maqolalarni o'qishni ham aldanib o'qib qolsangiz ohirigacha o'qiganligingiz uchun pushoymon bo'lasiz. Bitta kitob o'rtach 3 yoki4 yilda yozilsa bitta maqola 1 kun vaqtni olishi kerak menimcha.Shu biznikilar xotiniga "bitta ko'k choy damlab kel maqola yozishni boshladim" deydiyu choydan pir piyolasini ichib maqolani tugatishsa kerak.
   
08 ноя 22:29:35
inamjon
Hayotiy hikoyalar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
X.Xoliqov bazida juda ham yaxshi va foydali maqolalar yozadi faqat bitta no'si bor.Muhlislar o'ylaydiki u zakazga maqolalar yozadi deb.Bazi bir maqolalar haqiqatdan ham shunday tuyuladi.Labanov,Babayan haqidagilar.Lekin tan olish kerak Lokoda Babayan qo'l ostida ishlagandan keyin yozmasa qo'ymaydiyamda.X.Xoliqovdan yaxshi maqolalar kutib qolamiz.Loko va Babayan haqida yozsa o'qib asabingizni buzib ham o'tirmang.
Yaxshi maqolalari juda xam kam toĝdan kelib boĝda yakunlaydi bazida oddiy muxlis undan tuzukroq maqola yozadi deb oylab qolaman
   
08 ноя 21:59:48
Abdunazar
TURAEV BOTIR фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
shu serialni ko'rganmisiz
Ha ko'rganman, "Yoshlar Telekanal"da, leykin 100/% to'liq ko'rmaganman. U serial jahonda 1chi raqamli serial. Juda haqiqatga "klass" yondushuv bo'lgan. Balkim hayotda ham shunday bo'lgandir.
   
08 ноя 21:56:45
Hayotiy hikoyalar
inamjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nozima opa koproq tarjimalardan bolsin 100 ta X.Xoliqov maqolasidan sizning 1 ta tarjimangiz zor
X.Xoliqov bazida juda ham yaxshi va foydali maqolalar yozadi faqat bitta no'si bor.Muhlislar o'ylaydiki u zakazga maqolalar yozadi deb.Bazi bir maqolalar haqiqatdan ham shunday tuyuladi.Labanov,Babayan haqidagilar.Lekin tan olish kerak Lokoda Babayan qo'l ostida ishlagandan keyin yozmasa qo'ymaydiyamda.X.Xoliqovdan yaxshi maqolalar kutib qolamiz.Loko va Babayan haqida yozsa o'qib asabingizni buzib ham o'tirmang.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг