"Наполи" ёзда трансферлар учун 230 миллион ажратмоқчи

Оқил Абдубарноев
30 май 2024
"Наполи" агар Антонио Конте жамоа бош мураббийига айланса, трансферлар учун катта миқдордаги бюджет ажратишга тайёр.

Манбага кўра, клуб президенти Аурелио де Лаурентис ёзги трансфер ойнасида 230 миллион евро сарфлашга тайёр.

Аввалроқ 54 ёшли италиялик мутахассис неаполликлар билан шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабар берилганди. 2023/24 йилги мавсум жамоа А Серияда ўнинчи ўринни эгаллади.

Контенинг сўнгги иш жойи ўтган йилнинг март ойида тарк этган "Тоттенхэм" бўлган. Бунгача италиялик мутахассис “Интер”, “Челси”, Италия терма жамоаси, “Ювентус”, “Сиена”, “Аталанта”, “Бари” ва “Ареццо” клубларини бошқарган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Il Mattino