

Манбанинг хабарига кўра, неаполликлар форвард билан трансфер борасида музокараларни бошлаб юборган. "Удинезе" эса ҳужумчиси учун 25 млн евролик биринчи таклифни олиб улгурган. Бироқ клуб камида 35 (футболчи шартномасида белгиланган товон пули айнан шунча) миллион сўрамоқда. "Адзурри" бундай сумма беришга тайёр эмас. Таъкидланишича, клублар ўзаро яхши алоқага эга ва ҳар икки томонни қаноатлантирувчи вариант топилиши эҳтимоли юқори.



