

Sky Sport Italia хабарига кўра, 9 октябрь куни Руди Гарсия “Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис ва бошқа клуб раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. Қайд этилишича, “Наполи” тез орада 59 ёшли мутахассиснинг келажаги борасида бир қарорга келади.
Руди Гарсия шу йилнинг июнь ойида “Наполи”га таклиф этилганди. Неаполликлар саккиз турдан кейин 14 очко тўплаган ҳолда А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Ўтган турда жамоа ўз майдонида “Фиорентина”га имкониятни бой берди (1:3).
Аввалроқ, неаполликлар клуби раҳбарияти “Тоттенҳем”дан ҳайдалганидан кейин ишсиз қолган италиялик мутахассис Антонио Конте хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.



