«Наполи» Оби Микел ва Сапатага қизиқмоқда

Tolibjon Qosimov
15 авг 2013
«Челси» ярим ҳимоячиси Жон Оби Микел ва «Эстудиантес» ҳужумчиси Дуван Сапата «Наполи» қизиқишига сабаб бўлди.
Италия клуби «Челси»га Оби Микел борасида таклиф билан чиқишди. «Наполи» футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқчи.

Бенитес бошқараётган клуби Аргентианинг «Эстудиантес» клуби ҳужумчиси Дуван Сапатани ҳам сотиб олмоқчи. Колумбиялик футболчи «КПР» билан деярли келишиб бўлганди, аммо у Англияда ишлаш учун рухсат ола билмади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru