

Италия клуби хавбекни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, клублар битимнинг молиявий шартлари бўйича келишишга яқинлар: неаполликлар ижара учун 1 млн евро тўлашади, тўлақонли трансфер эса 30 млн еврога тушади.
"Тоттенхэм" Ндомбелени 2019 йилнинг ёзида "Лион"дан 60+10 млн еврога харид қилган эди.
Француз ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Лион"да ижарада ўтказди.



