"Наполи" Марокаш термаси футболчисини қўлга киритмоқчи

Sherzod Nurmatov
6 янв 2023
Италия клуби Марокаш терма жамоаси ва "Анже" футболчиси Аззедин Унаи учун курашда ғолиб бўлмоқчи.

Унаи Қатардаги Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки ва кўрсатган яхши ўйини туфайли Европанинг бир қатор клублари эътиборини ўзига жалб қилди. Улар орасида Неаполь клуби устунликка эга бўлиш учун курашмоқда. Премьер-лига ва қитьанинг бошқа клублари билан рақобат шароитида "Наполи" ўйинчи учун 15 млн евро таклиф билан чиқди. "Анже" Унаи учун 20 млндан 25 млнгача талаб қилиши айтилмоқда.

Аззедин Унаи жорий мавсум Лига 1да 14 та ўйинда иштирок этди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports Italia