

Аввал маълумот берилганидек, неаполитанлар 24 ёшли мексикалик учун 42 миллион евро тўлашади. 4 йиллик шартнома учун Лосано йилига 4,5 миллион евро маош олиши белгиланган.
Шунингдек, италияликлар Хамес Родригесга қизиқишда давом этади. Шунга қарамай, улар 28 ёшли колумбияликни фақат ижарага олиш ниятида. Ўтган мавсум Лосано Голландия чемпионатида 30 та ўйин ўтказди (17 гол ва 12 ассист).
Хамес Родригес эса Бундеслиганинг 20 ўйинида 7 та гол урди ва 4та голли пасни амалга оширди.



