"Наполи" "Ливерпуль"нинг икки ҳужумчисини харид қилишга яқин

Alisher Ostonov
15 июн 2025
"Наполи" "Ливерпул"нинг икки ҳужумчиси Дарвин Нуньес ва Федерико Кьезани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Мерсисайдликлар икки футболчи учун 105 миллион евро олмоқчи. Қайд этилишича, "Наполи" келаси ҳафтада "Ливерпул"га трансфер таклифи билан чиқиши мумкин. Ҳар икки форварднинг трансферига шахсан неаполликлар бош мураббийи Антонио Конте қизиқиш билдирмоқда.

25 ёшли Нуньес ўтган мавсум "Ливерпуль" сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 7 та голга ҳаммуаллифлик қилган. 27 ёшли Кьеза Англия жамоаси сафида 14 та ўйинда 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: La Repubblica