"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради

Alisher
1 фев 2025
"Наполи" "Ал Аҳли" вингери Аллан Сен-Максимен билан шартнома имзолайди.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Мавсум сўнггига қадар ижара битими имзоланиши мумкин. Саудия клуби бунинг учун 4 миллион евро олади.

Сен-Максимен ушбу мавсумни ижара асосида "Фенербахче"да ўтказмоқда. У Европада "Ньюкасл", "Ницца" ва "Монако" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano