"Наполи" Корея терма жамоаси футболчиси учун 20 млн евро таклиф қилди

Alisher
16 июл 2022
Ҳимоячи Ким Мин Жэ ушбу ёзда "Фенербахче"дан кетиши мумкин.

Журналист Лоик Танзининг хабарига кўра, "Наполи" Корея терма жамоаси ўйинчисининг трансфери борасида таклиф берди.

Итальян клуби 20 млн евро тўлашга тайёр. Тўлов иккига бўлиб тўланади.

25 ёшли кореяликка "Ренн" ҳам бефарқ эмас, шу сабаб ўйинчи қарор қабул қилиши керак.

Мин Жэ ўтган мавсум барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Tanziloic