“Наполи” Гаттузо билан шартнома борасида келишувга эришди
10 дек 2019 00:26
Янгиликлар
“Наполи” Гаттузо билан шартнома борасида келишувга эришди
Бу ҳақда Football Italia нашри журналист Жанлука Ди Марциога таяниб хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, мураббийи неаполликлар билан 18 ойлик шартномага имзо чекади. Гаттузо “Наполи”да Карло Анчелоттининг ўрнини, жамоа ЕЧЛ плей офф босқичига йўлланмани қўлга киритган тақдирда ҳам эгаллайди.
Айни пайтда “Наполи” 21 очко тўплаб, Италия А серияси турнир жадвалида 7-поғонани банд этиб турибди. ЕЧЛда эса клуб Е гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
41 ёшли Гаттузонинг сўнгги иш жойи “Милан” клуби эди. У ўзи тўп тепган клубда 2017-2019 йилларда бош мураббийлик қилди. 2018/19 йилги мавсум якунига кўра у истеъфога чиқишга қарор қилди. Сабаби Гаттузо қўли остида жамоа мавсумни 5-поғонада якуналаб, ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар