“Наполи” етакчиси билан янги шартнома тузади

Петр Зелиньски клубда қолади.

“Наполи” жамоанинг польшалик ярим ҳимоячиси Петр Зелиньски билан янги битим тузади. Унга кўра, янги келишув 2024 йил ёзига қадар бўлади. Петрнинг амалдаги шартномаси эса 2021 йил ёзида якунига етади.

Футболчи жорий мавсум А Cерия доирасида 16 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.


Манба: Sky Sports