"Наполи" етакчиларидан бири МЛСга йўл олиши мумкин

Alisher
10 дек 2021
"Наполи" футболчиси Лоренцо Инсинье фаолиятини океан ортида давом эттириши мумкин.

30 ёшли италиялик Европа чемпионига "Торонто" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Канада клуби футболчини текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин, сабаби унинг шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган. Томонлар янги келишув борасида музокаралар олиб боришди, аммо ҳалигача келишувга эришилгани йўқ.

Лоренцо "Наполи" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: Todofichajes