Намангандаги финални Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлайди

Xayrulla Xoliqov
18 дек 2020
"Келажак юлдузлари" компанияси томонидан ҳар йили болалар учун турли турнирлар ўтказиб келинаётганидан хабарингиз бор.

Шу кунларда Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида бўлиб ўтаётган "Олим Аҳмедов Кубоги" бугун ўз ниҳоясига етади. Ўзбекистон МТЖ сардори Одил Аҳмедовнинг падари бузруквори Олим ака Аҳмедов хотирасини ёд этиш мақсадида турнир номи ўзгарди.

Бугун ҳам кун тартибидан тўртта учрашув ўрин олган. Лекин энг қизиқ томони, мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсини таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бевосита стадионда шарҳлаб борадилар. Устоз журналист кеча Наманганга ташриф буюриб ташкилотчилар билан учрашди. 

Финал ўйинида "Одил Аҳмедов ФА" ҳамда "Локомотив" футболчилари ўзаро майдонга тушишади. Бугун кун тартибидан шунингдек, Одил Аҳмедов иштирокида қизиқарли тадбир ҳам ўрин олган. 

7-ўрин учун. 18 декабрь

10:30. Наманган ТЖ - "Аҳмад" 

5-ўрин учун. 18 декабрь

9:30. Самарқанд ФА - "Бунёдкор" 

3-ўрин учун. 18 декабрь

11:30. "Фаровон" - РОЗСК ОA 

Финал. 18 декабрь

12:30. "Одил Aҳмедов ФA" - "Локомотив"


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia