

«Хитой вариантидан воз кечдим, ҳаётда кўп нарсалар пул билан ўлчанмайди. Эртами-кеч Сардинияга қайтишим керак эди. Бу ерда бўлишим – мен учун таътилдек гап. Бу ерда менинг рафиқам, яқинларим бор. Бу ерда мени яхши кўришарди, жамоа эса худди оиламдек. Жорий йил биз учун асосий бўлиши зарур. «Кальяри» бир қадам олдинга ташлаши ва барчаси ўзгартириши керак», – дея қайд этган 31 ёшли хавбек.



