Наингголан: “Рома”да ҳар доим чин қалбдан ўйнаганман”

“Кальяри”да ижара асосида ҳаракат қилаётган футболчи Рим клубидаги фаолиятини эсга олди.

“Рома”? “Рома”да бутун ўзлигимни қолдириб келганман. У ерда қалбим билан тўп тепганман. Бу қойилмақом даражадаги тажриба бўлганди. Аммо характерим ҳамда мағрурлигим клубни ўзгартиришга туртки берганди”, — дейди Ража.


Манба: Dimarzio.com