UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  0 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  4 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  3 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  19 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  45 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2

Нагельсманн: "Бавария" хавфли ўйнай олмади" Янгиликлар

Нагельсманн: "Бавария" хавфли ўйнай олмади"

"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Бундеслигада "Байер"га қарши ўйиндаги дуранг ҳақида гапирди.

"Бугун бизга сўнгги паслар етишмади, шу сабабли кўплаб ҳужумларимиз охиригача етмай қолди. Иккинчи бўлимда "Байер" агрессив ўйнади ва бизнинг хатоларимизни кутиб, қарши ҳужумларни ўйлади. Бундай тактикага қарши ўйинларда доимо эътиборли бўлиб ўйнаш керак. Дуранг - адолатли натижа.

Автогол орқали шуни кўришимиз мумкинки, хаттоки дунёнинг энг яхши футболчилари билан ҳам бундай воқеалар кузатилиб туради. Афсуски, бизда ҳам шундай бўлди.

Биз қарор чиқаришда кўп бора хатоликка йўл қўйдик, масалан, айрим пайтларда олдинга пас бериш ўрнига, ортга ўйнадик ёки тўхтаб қолдик. Аммо энди буёғига ҳаммасини тўғри қабул қилиш ва бунинг устида ишлаш керак. Олдинда бизни муҳим ўйинлар кутиб турибди", - деди Нагельсманн.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика