Нагельсман мағлубиятдан сўнг: "Ҳужумда ишлар юришмаганда, ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиш керак"

Aziz Tukhtamuradov
20 ноя 2021, 09:14
"Бавария" бош мураббийи Юлиан Нагельсман Бундеслига доирасида "Аусбург"дан учралган мағлубиятдан кейин (1:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мавсумда бир ҳил голлар ўтказиб юборяпмиз. Бугун эҳтиётсизлик билан ҳимояландик. Рақибда аниқ голли вазиятлар бўлмади, лекин улар иккита гол уришди. 

Агар ўзинг бешта голни урмасанг, якунда ютқазиб қўясан. "Айнтрахт"га қарши ўйинда ҳам шундай бўлганди (1:2). Ҳужумда ишлар юришмаганда, ҳимояда ишончли ўйин кўрсатиш керак. Қўшимчасига, биз рақиб дарвозаси томон жуда кам зарба бердик", - деди Нагельсман. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: fcbayern.com