Мюнхен авиаҳалокатида тирик қолган МЮ дарвозабони вафот этди

Mirjalol Normatov
17 фев 2020
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Харри Грегг 87 ёшида оламдан кўз юмди.

Шимолий ирландиялик 1958 йилги Мюнхен авиаҳалокатида тирик қолган кам сонли футболчилардан бири эди. Грегг кеча Лондонерридаги шифохоналарнинг бирида оламдан ўтди. "Манчестер Юнайтед" ҳамда Шимолий Ирландия ФФ унинг оиласи ўз таъзияларини билдиришди.

Грегг 1957-1966 йиллар давомида "Юнайтед" таркибида ўйнаганди. Мюнхен авиаҳалокати вақтида у бир неча жамоадошлари ҳамда дипломатнинг хомиладор рафиқасини қутқариб қолганди. Шу боисдан унга "Мюнхен қаҳрамони" тахаллусини олганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal