МЮнинг кейинги мавсумдаги мураббийи ким бўлиши аниқми?

Sherzod Nurmatov
7 май 2026, 13:15
"Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги мавсум учун янги мураббийи маълум бўлди.

"TeamTalk" хабарига кўра, вақтинчалик мураббий сифатидаги таъсирчан фаолияти ва жамоа 14 ўйиндан 10 тасида ғалаба қозониб, муддатидан олдин Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритганидан кейин Кэррик клубдаги энг устувор вариантга айланди.

Сэр Жим Рэтклифф ва спорт директори Жейсон Уилкокс охир-оқибат Томас Тухель ва Юлиан Нагельсманн каби таниқли номларни ўз ичига олган яна 8 нафар номзоддан воз кечди.

Кэррикнинг муваффақияти нафақат унинг натижалари, балки жамоани бирлаштира олиш қобилияти билан ҳам боғлиқлиги айтилмоқда: Бруну Фернандеш ва Ҳарри Магуайр каби етакчилар унинг тайинланишини очиқчасига қўллаб-қувватлади.

Клуб аллақачон мураббийлар штабини кучайтириш устида ишламоқда ва "Бавария"дан Аарон Данксни жалб қилишни режалаштирмоқда. "Юнайтед" раҳбарияти Кэррик тактик маҳорати ва клуб маданиятини чуқур тушуниши билан "Олд Траффорд"да янги муваффақият даврини бошлаши мумкинлигига ишонади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TeamTalk