

"Менга "Манчестер Сити" ёқади. Аммо мен ўзимни мухлис сифатида тасаввур қилсам, "Энфилд" трибуналарида бўлишни жуда хоҳлардим", — деди Мюллер.
"Энфилд" ўзига хос атмосфераси билан машҳур. Стадионнинг тимсолларидан бири "Ливерпул" ўйинлари олдидан мухлислар томонидан айтиладиган "You'll Never Walk Alone" қўшиғи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни "Ливерпуль" Англия Суперкубоги соҳибига айланди. Юрген Клопп шогирдлари "Манчестер Сити"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.



