Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди

Mirjalol Normatov
24 авг 2025
Томас Мюллер МЛСдаги дебют голини уришга муваффақ бўлди.

"Ванкувер Уайткэпс" хавбеки "Сент-Луис Сити"га (3:2) қарши ўйиннинг 90+14-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб, ғалаба голи муаллифига айланди.

35 ёшли германиялик футболчининг дебют голини уриши учун иккинчи ўйин етарли бўлди. Мюллер дастлабки ўйинини "Хьюстон Динамо"га қарши ўтказиб, 61-дақиқада захирадан ўйинга қўшилганди.



Маълумот учун, "Бавария" собиқ футболчиси МЛС жамоасига эркин агент сифатида август ойи бошида ўтганди.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia