МЮ ярим ҳимоячиси "Брайтон"нинг асосий трансфер мақсади

Alisher
20 дек 2020
"Брайтон" "Манчестер Юнайтед" футболчиси Даниэл Жеймсни қишда жамоага таклиф қилмоқчи.

22 ёшли уэльслик футболчи "қизил иблислар" таркибидаги ўйин амалиёти сабаб клубини ўзгартириши мумкин.

Олдинроқ хабар берилганидек, "Лидс" ҳам Жеймснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Ярим ҳимоячи МЮ билан 2019 йилнинг июнида 5 йиллик шартнома имзолаганди. Жеймс жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun