

Манчестернинг икки клуби бразилияликнинг хариди бўйича таклиф тайёрлашди. Англияликлар бергамоликларга хавбек учун 70 млн евро атрофида тўлашга тайёрлар. АПЛ грандлари ушбу нархни оширишни ёки "Аталанта" илк таклифга рад жавобини берган ҳолатда алмашув таклиф қилишни режалаштиришмоқда.
Эдерсон "Аталанта"га 2022 йилда ўтди. Бразилиялик А Серия доирасидаги 102та ўйинда 11та гол ва 4та ассист қайд этди.



