МЮ Триппьер билан шартнома имзоламоқчи эди. Музокаралар ўйинчининг 10 ҳафталик таъқиқи сабаб тўхтаб қолди

Alisher
26 дек 2020
"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" ҳимоячиси Киран Триппьер билан шартнома имзолашни хоҳлаганди.

Англия клуби 30 ёшли ўйинчининг трансфери борасида музокаралар олиб борди, аммо жараёнлар ҳозир тўхтаб қолган.

Манчестерликлар ўнг қанот ҳимоясида Аарон Ван-Биссакага рақобатдош топишмоқчи, аммо ҳозирча бу жойга номзодлар йўқ.

Киран жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic