МЮ “Сассуоло” футболчисини кузатувга олди

8 окт 2022, 18:40
Италиянинг “Сассуоло” жамоаси ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези “Манчестер Юнайтед” радарига тушди.

23 ёшли футболчи ўтган мавсумда А сериянинг 36 ўйинида 4 гол урганидан сўнг Англиянинг “Вест Ҳэм” ва “Тоттенҳэм” эътиборини ўзига жалб қилган эди. Италиялик ёш иқтидор эгаси жорий мавсумда 9 ўйинда 2 та гол уришга эришди. Унинг ажойиб ўйини грандларни ўзига тортишда давом этмоқда.

“Сассуоло” ўйинчининг хизматларини 25 млн еврога баҳоламоқда.


Манба: Calciomercato