МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти

Administrator
17 фев 2026, 22:59
"Барселона" Решфордни камида 30 миллион еврога сотиб олишга мажбур бўлади.

"Манчестер Юнайтед" Маркус Рэшфордни "Барселона"га дастлаб келишилганидан арзонроққа сотишни хоҳламаяпти. ESPN хабарига кўра, манкунианликлар ижарага олинган ҳужумчининг сотиб олиш суммасини камайтириш бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирмаяпти. Инглиз футболчисини шартномага мувофиқ - 30-35 миллион еврога сотиб олиш мумкин.

Решфорднинг ўзи "блауграна"да қолишни истаяпти. У "Барселона" сафида барча мусобақаларда 34 та ўйинда 10 та гол урган.


AdministratorМуаллиф
Манба: ESPN