UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  1 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  5 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  46 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2

МЮ, "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва яна 8 клуб Суперлига тузмоқчи. "Бавария" ва ПСЖ бунга қарши Янгиликлар

МЮ, "Реал", "Барселона", "Ювентус" ва яна 8 клуб Суперлига тузмоқчи. "Бавария" ва ПСЖ бунга қарши

Европа Суперлигасини ташкил қилишни режалаштираётган клублар номи эълон қилинди.

"The New York Times" нашрининг ёзишича, клублар аллақачон янги турнир тўғрисида принципиал келишувга эришишган ва 12 жамоа таъсисчи мақомини олиб, Суперлигани бошлашни режалаштираётганларга қўшилиш истагини билдирган.

Гап АПЛнинг топ-6 клуби, Ла Лига ва А Сериянинг 3 тадан клуби ҳақида бормоқда: "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Реал Мадрид", "Барселона", "Атлетико", "Ювентус", "Милан", "Интер".

Шунингдек, ташаббускорлар гуруҳи "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд жамоаларини ҳам ишонтиришга уриниб кўрди. Лекин, немис клублари рад жавобини беришган. Улар қитьа миқёсидаги одатий мусобақалардан воз кечмасликка қарор қилишган.

"Пари Сен-Жермен" ҳам Суперлигага таклиф қилинган, аммо клуб рози бўлмаган. Боиси шундаки, ПСЖ президенти Носсир Ал-Хелайфи УЕФА директорлар кенгаши таркибида бор. Шунингдек, у Қатарнинг "beIN Media Group" телекомпаниясини бошқаради ва Чемпионлар Лигаси трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун миллионлаб доллар сарфлаган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика