МЮ мухлислари клуб эгаларига нисбатан оригинал услубда норозилик билдиришди

Sherzod Nurmatov
15 сен 2022
"Манчестер Юнайтед" мухлислари Африканинг энг баланд тоғи – Килиманжаро чўққисига чиқиб, клуб эгалари саналмиш Глейзерлар оиласига қарши норозилик билдирдилар.

Бу ҳақда "Manchester Evening News" нашри хабар тарқатмоқда.

Мухлислар тоққа "Glazers out" деб ёзилган баннер ўрнатишган.

Эслатиб ўтамиз, Глейзерлар 2005 йилдан буён "Манчестер Юнайтед"га эгалик қилишади. Кўп йиллардан буён аксарият ишқибозлар уларга қарши бўлиб келишмоқда. Мухлислар ҳатто Англия еттинчи дивизионида "Юнайтед оф Манчестер" клубини ҳам яратишган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News