МЮ мухлиси танаффус вақтида қизил рангли либосини мовийга ўзгартирди

Оқил Абдубарноев
3 окт 2022, 19:47
"Манчестер Юнайтед" ишқибози "Манчестер Сити"га қарши дербининг танаффус вақтида либосини алмаштирди.

“Қизил иблислар” тарафдори “Этиҳад” стадионида ўйин бошланишидан олдин “Юнайтед” либосини кийган ҳолда суратга тушди. Аммо "Сити" биринчи бўлимда 4:0 ҳисобида устун келганидан сўнг, у мовий рангли кийим кийди.

Икки сурат ижтимоий тармоқларда тарқалди. "Юнайтед" мухлисларидан бири Тwиттер саҳифасида "Бу жуда кулгили, бироқ хавотир олманг, биз иккинчи бўлимда 3:2 ҳисобида ғалаба қозондик", дея изоҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Манчестер дербиси 6:3 ҳисобида "Сити" фойдасига ҳал бўлди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Daily Mail