МЮ Лингарднинг маошини ҳафтасига 60 минг фунтгача кўтаради

Narzulla Saydullayev
1 ноя 2016
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Жесси Лингард билан шартномани узайтиради.
Daily Mail нашри хабарига кўра, манкунианликлар 23 ёшли футболчи билан келишувни 4 йилга узайтирмоқчи. Унга кўра Лингарднинг ҳафталик маоши 30 мингдан 60 минг фунтга ошади.

Бу мавсумда Лингард АПЛда 5та ўйинда майдонга тушди ва 1та голли пас берди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk