МЮ Линдельофга янги шартнома таклиф қилмоқда

Mirjalol Normatov
20 ноя 2020, 23:56
"Sky Sports" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ҳимоячи Виктор Линдельоф билан шартномани узайтириш борасидаги ишларни олиб бормоқда.

Хабарда ёзилишича, янги келишув 2026 йил ёзига қадар амал қилади ва унда футболчининг маоши ҳам яхшиланади.

Эслатиб ўтамиз, Линдельоф 2017 йили "Бенфика"дан МЮга ўтганди. У ушбу мавсумда АПЛнинг 6 ўйинида қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports