

МЮ 21 ёшли ҳимоячи учун таклиф билан чиқди, деб ёзади "Sky Sports".
Манкунианликлар ушбу мавсум жамоани тарк этадиган Антонио Валенсиянинг ўрнини тўлдира оладиган футболчи изламоқда. Ван-Биссаканинг Лондон клуби билан яна 3 йиллик шартномаси бор. МЮ таклифи боис, футболчи клуб билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.
Ҳимоячи "Пэлас" таркибида 2018 йилнинг февралида дебют қилган ва шундан буён асосий таркибда майдонга тушиб келмоқда. Якунланган мавсумда у 39 ўйинда қатнашди.



