МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда
03 май 2024 18:17
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" вингери Майкл Олисе учун курашда пешқадамлик қилмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манбага кўра, футболчи учун товон пули миқдори 50-60 миллион еврони ташкил қилади. Ушбу банд мавсум охирида фаоллаштирилиши мумкин. Футболчига "Челси", "Арсенал" ва "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Олисе 2021 йилдан бери Лондон клубида ўйнаб келмоқда. 22 ёшли франциялик футболчи ушбу мавсум АПЛда 16 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 4 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар