

Эрик тен Хаг жамоаси Англия кубоги доирасида "Эвертон"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Манчестерликлар 10 ноябрдан буён расмий ўйинларда мағлуб бўлишмаяпти.
Бу оралиқда жамоа "Астон Вилла", "Фулхэм", "Бёрнли", "Ноттингем Форест", "Вулверхэмптон", "Борнмут" ва "Эвертон" жамоаларини мағлуб этди.
"Юнайтед" навбатдаги ўйинини 10 январь куни Англия лига кубоги чорак финали доирасида "Чарльтон"га қарши ўтказади. 14 январь куни эса АПЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйин бор.



