МЮ Кавани билан музокаралар олиб бормоқда
21 мар 2021 14:59
Янгиликлар
МЮ Кавани билан музокаралар олиб бормоқда
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Эдинсон Кавани билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда.
"Кавани билан гаплашиб турибмиз. Кавани - топ-форвард, у ўзининг келажаги борасида ўзи қарор чиқаради ва шу боисдан унинг қарорини кутяпмиз. Музокаралар яхши кетмоқда. МЮга рақобатбардош таркиб керак. Эдинсон эса доимий гол уришга ўрганган", - деди Сульшер.
Ушбу мавсумда Кавани МЮ таркибида 25 ўйинда қатнашиб, 7 гол ва 2 ассист қайд этган. Унинг шартномаси ёзда якунига етади. Аммо томонлар уни яна бир йилга узайтиришлари мумкин бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар