МЮ катта маош олувчи бир қанча футболчилар билан хайрлашмоқчи

Sherzod Nurmatov
9 дек 2023
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби катта маош олувчи футболчиларни қўйиб юборишга тайёр, дея хабар берди The Independent.

"Қизил иблислар" аллақачон 31 ёшли ярим ҳимоячи Каземиро, 30 ёшли ҳимоячи Рафаэль Варан ва 23 ёшли ярим ҳимоячи Жейдон Санчони трансферга қўйган. Клуб бошқа футболчилар борасидаги таклифларни ҳам тинглашга тайёр.

Аввалроқ МЮ устози жамоа ўйини яхшиланаётганини маълум қилган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Independent