МЮ Жеймсни сотиб юборади. Эртага футболчи янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади
31 авг 2021 00:57
Янгиликлар
МЮ Жеймсни сотиб юборади. Эртага футболчи янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади
Ярим ҳимоячи Даниэль Жеймс "Манчестер Юнайтед"дан кетишга яқин.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, футболчи кутилганидек "Лидс"га ижара берилмайди, тўлиқлигича сотиб юборилади. Трансфер суммаси 28 миллион евро (24 миллион фунт)ни ташкил қилади. Шунингдек, яна бир қанча маблағ бонус сифатида ваъда қилинади.
Хавбек "Лидс" билан шартнома борасида келишиб олган. У эртага янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади.
Ўтган мавсумда Жеймс АПЛнинг 15 ўйинида қатнашиб, 3 гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар