МЮ италиялик хавбекни қўлга киритмоқчи

Sherzod Nurmatov
27 мар 2026
"Манчестер Юнайтед" директорлар кенгаши ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимояни кучайтириш бўйича асосий мақсадни белгилаб олди.

Крейг Хоупнинг сўзларига кўра, "қизил иблислар" италиялик ярим ҳимоячи Сандро Тонали учун "Ньюкасл"га расмий таклиф билан чиқишга тайёрланмоқда.

Музокаралар жорий мавсум тугаганидан сўнг дарҳол бошланиши кутилмоқда, чунки "Юнайтед" директорлар кенгаши 25 ёшли италияликни Каземирога идеал ўринбосар деб билади, бразилияликнинг кетиши муқаррар.

2.jpg

Хабарларга қараганда, футболчининг ўзи жамоасини ўзгартиришга рози, айниқса, "Нюкасл" кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасини ўтказиб юбориш хавфи ҳисобга олинса.

Италиялик ярим ҳимоячи ушбу мавсум "ҳаккалар" либосида 47 ўйинда майдонга тушиб, 3 та тўп киритди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia