МЮ футболчисини Чемпионшип фаворитига ижарага беради
27 авг 2024 14:51
Янгиликлар
МЮ футболчисини Чемпионшип фаворитига ижарага беради
Англиянинг "Бёрнли" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Ҳаннибал Межбрини ижарага олишига бир қадам қолди.
Клублар ўртасида оғзаки келишув мавжуд.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ижара фақат бир мавсумга мўлжалланган. Бироқ шартномада сотиб олиш имконияти мавжуд бўлади.

Ярим ҳимоячи 2019 йилда "иблислар" академиясига келиб қўшилган. Кейинчалик футболчи асосий жамоада дебют қилган. У манкунианлар либосида 13 ўйин ўтказган. Футболчи ўтган мавсум ижара асосида Испаниянинг "Севилья" клубида ўйнаганди.
"Бёрнли" бугунги кунда Чемпионшипда ўйнамоқда. Клуб уч турдан кейин икки ғалаба ва бир мағлубиятга эга. Жамоа навбатдаги ўйинни 31 сентябрь куни "Блэкберн"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар