“МЮ” футболчилари клуб рекордини такрорлашди

Aslanov Jasurbek
28 апр 2017, 05:56
АПЛ 26-турининг қолдирилган учрашувида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Манчестер Сити” билан (0:0) муроса кўчасини танлади.

Шу тариқа маникунианликлар Англия чемпионатида бир мавсумда 24 учрашувда мағлуб бўлмай, клубнинг шахсий рекордини такрорлашди.

“МЮ” футболчилари АПЛда сўнгги марта 2016 йилнинг октябрида “Челси” га (0:4) мағлуб бўлишганди. Ушбу баҳсдан кейин улар 13 та дуранг ва 11 та ғалабага эришишди.

Ўтказилган 33 та учрашувдан сўнг “Манчестер Юнайтед” 64 очко жамғариб, турнир жадвалининг бешинчи поғонасини эгаллаб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports