

"Манчестер Юнайтед" ва футболчи ўртасида музокаралар бўлиб ўтмаган. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Ўйинчининг мақсади "Милан" бўлиб қолмоқда, у янги шартномага имзо чекмоқчи. Амалдаги битим июнда якунига етади.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 9та ассист қайд этди.



