МЮ бошқарувидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган Майкл Кэррик учрашув якунидан сўнг нималар деди?
05 мар 08:03
Янгиликлар
МЮ бошқарувидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олган Майкл Кэррик учрашув якунидан сўнг нималар деди?
"Бугунги ўйиндан қониқмадик. Иш жараёни қандай кечганида муаммо бор. Кўп жиҳатдан ҳамма нарса бизнинг қўлимизда эди, лекин "Ньюкасл"га ҳурмат билдириш керак.
Улар бу ўйинга қандай тайёргарлик кўргани... биз бу қийин бўлишини билардик, аммо ўйин давомида вазият биз фойдаланишимиз керак бўлган ҳолатга тушиб қолдик, лекин бундан фойдалана олмадик. Менимча, рақиб кам сонли қолганида эмас, шунчаки биз етарлича яхши ўйнамадик деб ўйлайман. Баҳона излаш мумкин эмас. Ҳаммамиз бу мағлубият учун жавобгармиз.
Бизга "характер етишмади" дегани эмас, фақат ўйин сифатида муаммо бор. Характерда эмас. Биз ғалаба қозонишни хоҳладик. Очкo йўқотгандан кейин бундай сўзларни осон айтиш мумкин. "Ньюкасл" ғалабани ҳақли равишда қўлга киритди. Буни айтиш оғир, лекин шундай. Ишга қайтишимиз ва кейинги ўйинни яхшироқ ўтказишимиз керак.
Биз битта ўйинда мағлуб бўлдик, етарлича яхши ўйнамадик, лекин умумий манзарага қарасак, биз яхши вазиятдамиз", – деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи TNT Sports эфирида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар