

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Унга кўра, манкунианлар футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишган. "Аталанта" 20 ёшли даниялик учун 70 млн евро талаб қилмоқда. Қолаверса, бергамоликлар МЮ ўз футболчиларини шартномага қўшишини исташмаяпти.
Хойлунд "Аталанта" сафида 2022 йилнинг августидан буён ўйнайди. Ҳужумчи 2022/23 йилги мавсум Италия жамоаси сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 45 млн еврога баҳоламоқда.



