МЮ "Арсенал" ҳимоячиси билан шартнома тузмоқчи

Sherzod Nurmatov
24 янв 2025
"Манчестер Юнайтед" "Арсенал" марказий ҳимоячиси Эйден Хевенга қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, манкунианлар раҳбарияти аллақачон "канонирлар"га 18 ёшли футболчини трансфер қилиш бўйича таклиф билан чиққан.

Хевен ҳозирда "Арсенал"нинг ўринбосарлар жамоасида ўйнайди ва асосий жамоада фақат 1 та расмий ўйин ўтказган.

Transfermarkt порталида инглиз футболчиси 300 минг еврога баҳоланмоқда. Аввалроқ унга "Барселона" ва Германиянинг "Айнтрахт" жамоалари қизиқиш билдирган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano